Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
биландир» деб айтиши лозим бўлган гапга ундаб, кейин чақмоқлар туширишга ва сувни ерга сингдириб юборишга қодир Яратувчи зотнинг қувватини шарҳлайди-ку! Қандай қилиб ушбу воқеани динлар орасидаги суҳбат бирор шартсиз ва чекловсиз, унга қарши ҳукм чиқармасдан, шундайлигича қабул қилишга мисол бўла олади дейиш мумкин?!
Аммо Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлини:
قُلْ يَاأَيُّهَا الْكَافِرُونَ -1, لاَ أَعْبُدُ مَا تَعْبُدُونَ -2, وَلاَ أَنْتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ -3,
– „(Эй Муҳаммад), айтинг: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар»“, [109:1-3]
кофирлар билан суҳбатлашишга, мана бу:
وَإِنْ أَحَدٌ مِنَ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّى يَسْمَعَ كَلاَمَ اللَّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُ
– „(Эй Муҳаммад), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг“, [9:6]
қавлини эса мушриклар билан суҳбатлашишга далил қилиш эса нотўғри ва ноўриндир. «Ал-Кофирун» сураси уларнинг кофир эканлиги, куфрида давом этажаги ва ҳаргиз мўмин бўлмаслигига ҳукм чиқаради. Аллоҳ Субҳонаҳу улар ҳаргиз мўмин бўлмаслигини билиб, Ўз Расули rни хабардор қилди ва ул зотга шу хабарни етказиб қўйишни ва бир йил уларнинг маъбудларига, кейинги йил эса Аллоҳга ибодат қилиш таклифини улоқтиришга буюрди. Аллоҳ Субҳонаҳу улар ўлгунича кофир бўлиб қолажагини хабар бергач, суҳбатлашишга мутлақо ўрин қолмади. Бу сура муайян шахслар тўғрисида нозил бўлган эди. Аллоҳ рост сўзлагувчидир. Зеро уларнинг айримлари ўлди, айримлари қатл қилинди, бироқ бирортаси иймон келтирмади. Аммо Аллоҳ Таолонинг:
وَإِنْ أَحَدٌ مِنَ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّى يَسْمَعَ كَلاَمَ اللَّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُ
– „(Эй Муҳаммад), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг“, [9:6]
қавлида эса улар даъво қилаётган икки тенг тараф ўртасидаги суҳбатнинг далили йўқ. Унда суҳбатлашишга далолат ҳам йўқ, балки мушрикка Аллоҳнинг каломини эшиттириб қўйишга буйруқ бўлиб, у ё иймонга келгай ёки ўз маконига етказиб қўйилгай. Чунки оят Ислом тўғрисида сўрамоқчи бўлаётган мушрикка омонлик бериш ҳақидадир. Шу боис Исломга кириши умид қилинадиган йўсинда унга Ислом шарҳлаб берилади. Бу оятда унинг фикрини билиш учун тенглик, тенг ҳуқуқлилик асосида ва унга қарши ҳукм чиқармасдан суҳбатлашишга далил йўқ. Демак, оят уни мушрик деб қарор қилиб, ширк билан ҳукм чиқармоқда, унинг фикрини билиш учун у билан суҳбатлашишга чорлаётгани йўқ, балки Қуръонни унга эшиттириб қўйишни талаб қилмоқда. Шу сабабли уни далил қилиш асосли эмас.
19-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54
|